«Аёллар дафтари»даги хотин-қизлар учун психологик тренинглар ташкил этилди
2026-07-12 09:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманининг «Каптархона» ва «Дамкўл» маҳалла фуқаролар йиғинларида «Меҳржон» аёллар ва болалар маркази томонидан тренер-психолог Гавҳарой Тожиматова иштирокида «Аёллар дафтари» рўйхатида турган, психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун психологик суҳбат ва тренинглар ташкил этилди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳаётий қийинчиликларни енгиб ўтиш, оилада соғлом психологик муҳитни шакллантириш ҳамда ўзига бўлган ишончни ошириш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар билан турли психологик ўйинлар ва амалий машғулотлар ўтказилиб, уларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш, мулоқот маданияти ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.






