Электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда
2026-07-07 17:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманининг "Юқори Водил" маҳалла фуқаролар йиғинидан келиб тушган мурожаат асосида ҳудудда электр таъминоти сифатини яхшилашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш доирасида ҳудудга олиб келинган янги темир-бетон таянчларни ўрнатиш ишлари бошланди.
Амалга оширилаётган ушбу ишлар электр таъминотининг барқарорлигини ошириш, электр энергиясини етказиб беришдаги узилишларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва ишончли инфратузилмани яратишга хизмат қилади.
Ҳудудларда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.


