Фуқаролар мурожаатлари ижроси танқидий таҳлил қилинди
2026-07-07 13:05:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов раислигида ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолатига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида масъулларга фуқаролар мурожаатларини қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижро назоратини кучайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.




