Фарғона тумани ўқувчиси халқаро турнир ғолибига айланди
2026-07-05 14:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Светлана Осипова совринлари учун ўтказилган "Grand Master Cup" халқаро турнири ўз якунига етди.
Кичик ўсмирлар, кадетлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилган нуфузли мусобақада Фарғона вилояти терма жамоаси сафида Фарғона тумани шарафини муносиб ҳимоя қилган тумандаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Тоҳиржонова Самира Шерзоджон қизи ҳам иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра ёш спортчимиз ўз вазн тоифасида барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва халқаро турнир чемпиони бўлди.
Ушбу юксак натижа ёш авлодни спортга кенг жалб этиш, уларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Тоҳиржонова Самира Шерзоджон қизини ушбу юксак ғалаба билан самимий муборакбод этамиз.
Ёш спортчимизга келгусидаги нуфузли мусобақаларда ҳам улкан зафарлар, Ўзбекистон байроғини халқаро майдонларда янада юксакларга кўтаришдек шарафли йўлда янги муваффақиятлар тилаймиз.

