“Ёшлар куни” доирасида ёш тадбиркорнинг спорт лойиҳаси ўрганилди
2026-07-02 22:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёржон Султонов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ёш тадбиркор томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган спорт зали лойиҳаси билан танишилди.
Ўрганиш давомида лойиҳа орқали ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спортга кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда маҳаллада замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида зарур шарт-шароитларни яратиш, ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт объектидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Тадбир якунида ёшлар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.



