Ёнғин ўчириш бўйича амалий-тактик машғулот ўтказилди
2026-07-01 16:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув қисми шахсий таркиби томонидан дам олиш сиҳатгоҳида ёнғин ўчириш бўйича амалий-тактик машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида шартли равишда юзага келган ёнғинни бартараф этиш, куч ва воситаларни тезкор сафарбар этиш, қутқарув ишларини самарали ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмалар синовдан ўтказилди.
Шунингдек, объект ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тартиби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Машғулот якунида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги маданиятини юксалтириш ҳамда қутқарув бўлинмаларининг шайлигини доимий равишда ошириб бориш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.






