Фарғона ва Қадамжай тиббиётчилари ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
2026-07-01 15:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусниддин Тошбоев Қирғиз Республикасининг Қадамжай туманидаги Умумий шифокорлик амалиёти марказида бўлиб, муассаса раҳбари Султан Кааров билан учрашди.
Учрашувда тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, тиббий туризм йўналишидаги ҳамкорлик ҳам кенгайиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилда Қирғиз Республикасидан Фарғона тумани тиббиёт бирлашмасига 260 нафар фуқаро даволаниш учун мурожаат қилган бўлса, жорий йилнинг дастлабки олти ойидаёқ уларнинг сони 198 нафарга етган.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар.



