Жоме масжидларда яратилаётган шароитларни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-30 21:00:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида тумандаги жоме масжидлар имом-хатиблари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида жоме масжидларида аҳолига қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратиш, биноларнинг техник ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш ҳамда зарур таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, масжидларда ибодат қилувчилар учун қулай муҳитни таъминлаш, мавжуд инфратузилмани янада такомиллаштириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Мулоқот якунида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, жоме масжидларда яратилаётган шароитларни янада яхшилаш бўйича изчил ишларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.






