Ҳокимлик соатида устувор ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди
2026-06-30 19:00:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида туман ҳокимлиги аппарати ходимлари ҳамда туман корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари иштирокида ҳокимлик соати ўтказилди.
Йиғилиш давомида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, инвестиция лойиҳалари ижроси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда тегишли йўналишларда ишларни янада жадаллаштириш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида туман ривожига оид устувор вазифаларни самарали амалга ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишларни изчил давом эттириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.






