Фуқаролар мурожаатлари юзасидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-06-29 21:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан Фарғона тумани ҳокимлиги биносида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул давомида “Ҳосилот” маҳалла фуқаролар йиғинининг Тоштепа-2 кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, контракт тўловлари ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ мурожаатлар тингланиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича кўриб чиқилди.
Мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларни қонунчилик доирасида ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Ижроси қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар назоратга олиниб, белгиланган тартибда ижроси таъминланиши қайд этилди.




