Ҳарбий хизматчилар учун касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалий машғулот ўтказилди
2026-06-29 15:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 3-сон техникумида 9229-ҳарбий қисмнинг 8-пости ҳарбий хизматчилари иштирокида аскарларни касб-ҳунарга йўналтиришга бағишланган амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида иштирокчиларга техникумда мавжуд касб-ҳунар йўналишлари, замонавий касбларни эгаллаш имкониятлари ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматни якунлаган ёшларнинг касб эгаллаши, бандлигини таъминлаш ва уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишлар юзасидан тушунтиришлар ўтказилди.







