“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди
2026-06-28 16:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева ҳамда Фарғона тумани Адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Маҳкамов иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон ва 239-сон қарорлари асосида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш тартиби, шунингдек, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож тоифадаги хотин-қизлар учун белгиланган имтиёз ва имкониятлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Ижроси қўшимча чораларни талаб этадиган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.


