Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизими бўйича ўқув-маъруза ташкил этилди
2026-06-27 08:00:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти Умидахон Қурбонова томонидан ҳокимлик соатларида туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда комплаенс назорат тизимини самарали жорий этиш масалаларига бағишланган ўқув-маъруза ташкил этилди.
Тадбир давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, комплаенс назорат тизимини амалиётга самарали татбиқ этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда амалий механизмлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга давлат хизматида очиқлик, шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этиш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир якунида коррупциянинг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, комплаенс назорат тизими самарадорлигини ошириш ҳамда давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.

