Навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-06-26 19:35:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ҳамда юридик шахслар вакиллари томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди. Жами 6 та мурожаат қабул қилиниб, ҳар бир масала юзасидан тегишли тартибда чоралар белгиланди.
Жумладан, 1 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат юзасидан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган 3 та мурожаат эса ижроси юзасидан тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг бажарилиши назоратга олинди.






