Қўриқлаш хизмати томонидан профилактик тарғибот ишлари олиб борилди
2026-06-26 16:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аҳоли ўртасида хавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳамда қўриқлаш хизматларининг афзалликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида профилактик учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида фуқароларга хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларини қўриқловга топширишнинг қулайликлари ва ишончли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, қўриқловга олинган объектлар устидан кеча-кундуз назорат ўрнатилиши, фавқулодда ёки хавфли ҳолатлар юзага келганда эса тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар воқеа жойига зудлик билан етиб бориши тушунтирилди.
Учрашувлар давомида фуқароларни ҳушёрликка чақириш, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятларнинг олдини олиш борасида тавсиялар берилди.




