Депутатлик назорати доирасида Кенгаш қарорлари ижроси ўрганилди
2026-06-26 12:25:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши қарорлари ижроси юзасидан туман Кенгаши депутати Д. Тошболтаева, котибият мудири Ш. Раҳимов ҳамда котибият бош мутахассиси О. Дадажонова томонидан “Барқарор ҳамжиҳатлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.
Ўрганиш давомида маҳалланинг Усмонобод кўчасида амалга оширилаётган ички йўлларни таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб, қурилиш ишлари сифати, белгиланган муддатларга риоя этилиши ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликлар юзасидан таҳлиллар олиб борилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган чорвачилик лойиҳаси ўрганилиб, унинг иқтисодий самарадорлиги ва амалий истиқболи етарли эмаслиги сабабли лойиҳа истиқболсиз деб топилгани қайд этилди.
Назорат тадбири давомида ҳудудда автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар савдосига ихтисослашган янги савдо дўкони фаолият бошлагани ҳам ўрганилди. Мазкур ташаббус аҳоли эҳтиёжларини қондириш, хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда ҳудудда тадбиркорлик фаоллигини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Тадбир якунида амалга оширилаётган ишлар ва лойиҳаларнинг ҳақиқий ҳолати, самарадорлиги ҳамда аҳоли манфаатларига мувофиқлиги депутатлик назорати асосида баҳоланиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тавсия ва вазифалар белгиланди.



