Маҳаллий Кенгаш тавсиялари ижроси юзасидан маҳаллада ўрганиш ўтказилди
2026-06-26 11:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган 24 та тавсиядан келиб чиқиб, 8-Каптархона сайлов округи депутати Ғ. Сайидмирзаев, туман Кенгаши котибияти мудири Ш. Раҳимов ҳамда котибият бош мутахассиси О. Дадажонова томонидан Барқарор Ҳамжиҳатлик маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги фаолияти, ёшлар бандлигини таъминлаш, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий хизматлар сифати ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.
Маҳалла фаоллари билан ўтказилган мулоқотда ижро интизомини мустаҳкамлаш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш сифатини ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, ўрганиш жараёнида аҳолига суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаётгани аниқланиб, мазкур масала назоратга олиниб, “Депутат ён дафтари”га қайд этилди. Мазкур йўналишда муаммони бартараф этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга вазифалар белгиланди.


