Фуқаролар мурожаатлари юзасидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-06-24 18:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тегишли масъуллар иштирокида муҳокамалар олиб борилди.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш мақсадида улар ижро учун тегишли ташкилот ва идораларга йўналтирилди ҳамда ижроси белгиланган тартибда назоратга олинди.




