Тадбиркорлик объектларида хавфсизлик бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди
2026-06-22 17:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан савдо марказлари ҳамда тадбиркорлик объектларида профилактик тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида тадбиркорлар ва савдо нуқталари эгалари билан учрашувлар ўтказилиб, мол-мулк хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда қўриқлаш хизматлари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга объектларни марказлашган қўриқлаш пультига улаш, замонавий сигнализация тизимлари ва тезкор чақирув тугмаларининг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилди.






