Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-20 20:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов туманда фаолият юритаётган беларуссиялик инвестор билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида “Ферми 777” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш, шок усулида музлатиш ва қадоқлаш лойиҳасининг амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ мавжуд масалалар кўриб чиқилиб, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш юзасидан тегишли таклифлар билдирилди.
Шунингдек, мазкур лойиҳа ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қўшимча қиймат яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашув якунида инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишувларга эришилди.



