Сайёр қабулда билдирилган мурожаат амалий ечим топди
2026-06-16 13:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 9-июнь куни Фарғона тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабул давомида маҳалла аҳолиси томонидан электр таъминоти инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бетон электр таянчлари ўрнатиш юзасидан мурожаат билдирилган эди.
Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш мақсадида туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан “Бўстон” МФЙнинг Бўстон кўчасига 15 дона янги бетон электр таянчи етказиб берилди ва уларни ўрнатиш ишлари ташкил этилди.
Натижада фуқаролар томонидан кўтарилган масала ижобий ҳал этилиб, ҳудудда электр тармоқлари инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш учун зарур шароит яратилди.
Маҳалла аҳолиси мурожаатларига тезкор ва амалий ечим топилганидан мамнунлигини билдириб, масъул ташкилотлар ҳамда мутасаддиларга ўз миннатдорлигини изҳор этди.



