Ёш китобхонлар ва дастурчилар билан учрашувлар ташкил этилди
2026-06-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар ойлиги доирасида Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан ҳудудларда китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар давом эттирилмоқда.
Навбатдаги учрашув Фарғона тумани Тиббиёт техникумида ташкил этилиб, унда Абдулборий Марғилоний китобхон ёшлар билан мулоқот ўтказди.
Шунингдек, туманда жойлашган IT Park мажмуасида ёш дастурчилар, ихтирочилар ҳамда стартап лойиҳалари устида фаолият олиб бораётган ёшлар билан ҳам очиқ мулоқот ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтган тадбирда ёшларнинг инновацион ғоялари, бизнес ташаббуслари ва ахборот технологиялари соҳасидаги истиқболли лойиҳалари билан танишилди.




