Туман ҳокими ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишди
2026-06-11 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов "Хуршиди тобон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган "Лоғон нур саховат" МЧЖда бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада яратилган шароитлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати ҳамда иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, корхона фаолиятини янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш истиқболлари юзасидан масъуллар ҳамда тадбиркор билан фикр алмашилди.




