Фарғона тумани ҳокими бандлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишидаги ишлар билан танишди
2026-06-11 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Фарғона тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида бўлиб, муассаса фаолияти ҳамда ходимлар ва фуқаролар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида мавжуд бўш иш ўринлари, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари ҳамда даромадли меҳнат фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган микролойиҳаларни амалга ошириш ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, ҳудудда камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.




