“Шоҳимардон” МФЙ аҳолисига суюлтирилган газ етказиб берилди
2026-06-11 08:05:00 / Янгиликлар

Аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти Фарғона тумани филиали томонидан “Шоҳимардон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига навбатдаги суюлтирилган газ маҳсулотлари етказиб берилди.
Мазкур тадбир аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, фуқароларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш ҳамда ҳудудларда ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган амалий ишларнинг узвий давоми ҳисобланади.
Етказиб берилган суюлтирилган газ белгиланган тартиб ва меъёрлар асосида истеъмолчиларга тарқатилмоқда. Соҳада хизматлар сифатини ошириш, аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш ҳамда энергия ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.






