Фарғона тумани ҳокими адлия тизими муассасалари фаолияти билан танишди
2026-06-11 07:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Фарғона тумани Адлия бўлимида бўлиб, тизим таркибидаги Юридик хизмат маркази, Давлат хизматлари маркази ҳамда 1-сон ФҲДЁ бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида ушбу муассасаларда фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари, замонавий инфратузилма ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган имкониятлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини янада такомиллаштириш, мурожаатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.









