Аҳоли мурожаатлари асосида электр инфратузилмаси яхшиланмоқда
2026-06-05 09:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ташаббуси билан аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда электр таъминоти тизими барқарорлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона туманининг “Шоҳимардонобод”, “Беруний”, “Каптархона” ва “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилувчи истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида мавжуд электр тармоқларидаги носоз таянчларни янгилаш ишлари бошланди.
Мазкур мақсадда ушбу маҳаллаларга 33 дона темир-бетон электр таянчи олиб келиниб, уларни ўрнатиш ва эскирган таянчларни босқичма-босқич алмаштириш ишлари йўлга қўйилди.
Амалга оширилаётган ишлар ҳудудларда электр энергияси таъминоти сифатини яхшилаш, тармоқларнинг ишончлилигини ошириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.



