Ёш китобхон муносиб рағбатлантирилди
2026-06-04 20:05:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман прокурори Ойбек Тошпулатов ҳамда Солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёржон Султонов томонидан “Оқбилол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи ғолиби ҳамда республика босқичи иштирокчиси Ҳаётхон Ғофуржонова хонадонига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида ёш китобхон эришган ютуқлари билан самимий табрикланиб, унинг билим олишга бўлган интилиши, китобхонлик маданиятини тарғиб этишдаги фаоллиги ва танловдаги муваффақиятлари алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни китоб мутолаасига кенг жалб этиш ва эришаётган ютуқларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири экани таъкидланди.
Тадбир якунида Ҳаётхон Ғофуржонова муносиб рағбатлантирилиб, келгусидаги ўқиш ва ижодий фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тиланди.


