Фарғона туманида ёш тадбиркор фаолияти ўрганилди
2026-06-04 19:35:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман прокурори Ойбек Тошпулатов ва Солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёржон Султоновлар Фарғона тумани “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғини, Ибрат кўчаси 32-уйда яшовчи ёш тадбиркор Хусанбоев Муҳаммадюсуф томонидан “Кўмак” лойиҳаси асосида ташкил этилган ўқув маркази фаолияти билан танишдилар.
Ташриф давомида ўқув марказида яратилган шароитлар, ёшлар учун ташкил этилган ўқув йўналишлари ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, тадбиркорнинг келгусидаги режалари ва фаолиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа доирасида ёш тадбиркорга 130,0 миллион сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан ўқув маркази ташкил этилган.
Туман раҳбарлари томонидан ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.


