“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касблар танлови ўтказилди
2026-06-04 09:00:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан Фарғона туманида ёшларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга қизиқтириш ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касблар танлови ташкил этилди.
Танловнинг очилиш маросимида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирок этиб, ёшларни замонавий касб-ҳунарларни эгаллашга ундаш, уларнинг билим ва маҳоратини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Тадбир давомида иштирокчилар ўз касбий билим ва амалий кўникмаларини намойиш этиб, турли йўналишлар бўйича ўзаро беллашдилар.



