Электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда
2026-06-03 12:05:00 / Мажлислар

Фарғона туманида аҳолини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, Фарғона тумани Электр таъминоти корхонаси томонидан тумандаги “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тасдиқланган дастур асосида янги 10 кВли электр узатиш кабел тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, инфратузилма салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган.


