Депутатлик назорати доирасида қурилиш лойиҳаси ўрганилди
2026-06-03 09:15:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши қарори ижросини таъминлаш ҳамда 2026 йилда Фарғона туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар мониторинги изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда туман Кенгаши депутати, туман Кенгаши раиси Баҳодир Аҳмаджонов томонидан “Юқори Арча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Zamin Ziyo Nur” МЧЖ томонидан барпо этилаётган объект фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш-монтаж ишларининг бориши, лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг ижроси, шунингдек, қурилиш ишларининг сифат даражаси ва муддатларга риоя этилиши ҳолати кўздан кечирилди.
Таъкидланганидек, ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция ва қурилиш лойиҳаларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши янги иш ўринларини яратиш, хизматлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўрганиш якунлари бўйича лойиҳа ижросини жадаллаштириш ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мазкур объект бўйича қурилиш ишларининг бориши депутатлик назоратида давом эттирилади.


