Яширин иқтисодиётга қарши кураш масалалари муҳокама қилинди
2026-06-02 21:10:00 / Мажлислар

Фарғона туманида яширин иқтисодиётни олдини олиш ҳамда карьер фаолияти билан шуғулланувчи саноат корхоналарини рақамлаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Фарғона вилоят прокуратураси ҳузуридаги департамент раҳбари Асадулло Исмоилов, Фарғона тумани прокурори Ойбек Тошпўлатов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Жўраев, масъул ташкилот раҳбарлари, шунингдек, саноат корхоналари раҳбарлари ва иш юритувчилари иштирок этдилар.
Давра суҳбати давомида иқтисодиётнинг яширин секторини қисқартириш, фаолият юритаётган корхоналарда замонавий рақамли тизимларни жорий этиш, ишлаб чиқариш ва ҳисоб-китоб жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, карьер фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, солиқ тушумларини ошириш ҳамда соҳага оид ҳисоботларни электрон шаклда юритиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.









