Фарғона туманида қўриқлаш хизмати фаолияти бўйича тарғибот ишлари олиб борилди
2026-05-30 18:05:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан хизмат афзалликлари юзасидан кенг кўламли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига қўриқлаш хизматининг ишончлилиги, тезкор ҳаракатланиш имконияти, узлуксиз назорат тизими ҳамда замонавий техник қўриқлаш воситалари орқали хавфсизликни таъминлашдаги устун жиҳатлари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қўриқлаш хизматининг муҳим ўрни алоҳида таъкидланиб, хизматга уланиш тартиби ҳамда шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар юзасидан фуқароларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.




