Хитойлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳа муҳокама қилинди
2026-05-26 23:20:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Хитойнинг “ZHONGWU DACHUAN INDUSTRIAL” МЧЖ ҚК раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида туманда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, инвесторлар томонидан тақдим этилган чиқинди кукунидан маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси билан яқиндан танишилди. Лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, экологик аҳамияти ҳамда ҳудуд саноат салоҳиятини оширишдаги ўрни юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича келгусидаги вазифаларни белгилаб олдилар.



