Маҳалла еттилиги фаолияти ва келгуси режалар муҳокама қилинди
2026-05-24 16:30:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан “Дамкўл” ҳамда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги билан учрашув ва суҳбат ташкил этилди.
Суҳбат давомида маҳалла еттилиги томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусидаги устувор вазифалар, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда ободонлаштириш ишларини кучайтириш бўйича фикр алмашилди. Учрашув якунида мутасаддиларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.


