Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-05-24 16:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Туркиялик инвесторлар Ҳасан Каракаш ҳамда Али Алтунок билан учрашди.
Учрашув давомида Фарғона туманида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туман ҳудудида малина, каштан, пармачак ҳамда зайтун боғларини ташкил этиш, замонавий агротехнологияларни жорий қилиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича келгусидаги режаларни ҳам кўриб чиқди.



