Фарғона туманида фуқаролар мурожаатлари ва оилавий масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди
2026-05-22 20:15:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани Дамкўл маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар мурожаатлари ҳамда оилавий масалалар юзасидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур қабул Фарғона тумани Адлия бўлими бошлиғи Сарварбек Махкамов ҳамда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева томонидан тегишли соҳа вакиллари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, оилавий масалалар, ҳуқуқий муаммолар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилди. Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.

