Фарғона туманилик ўқувчи “Ҳоким Олимпиадаси”да фахрли ўринни қўлга киритди
2026-05-22 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 18-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Махаммадалиев Оғабек вилоят миқёсида ўтказилган “Ҳоким Олимпиадаси” спорт мусобақасида спортнинг таеквон-до WT тури бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Мазкур муваффақият ўқувчининг спортга бўлган қизиқиши, мунтазам машғулотлари ҳамда мураббийларининг фидокорона меҳнати самараси бўлди. Ёш спортчининг эришган натижаси тенгдошлари учун ҳам муносиб ўрнак бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Махаммадалиев Оғабекнинг келгусида Республика миқёсидаги мусобақаларда ҳам юқори натижаларни қўлга киритиб, Фарғона тумани шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонч билдирилмоқда.



