Осиё чемпиони муносиб тақдирланди
2026-05-22 17:35:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни қўлга киритган Маҳаммадова Қумринсо Талабжон қизининг хонадонга ташриф буюрди.
Ташриф давомида ёш спортчининг эришган ютуғи алоҳида эътироф этилиб, Қумринсо муносиб тақдирланди. Шунингдек, хонадон катталари билан самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг дуолари олинди.
Учрашувда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда юртимиз байроғини халқаро майдонларда юксакларга кўтараётган спортчиларни рағбатлантириш муҳим экани таъкидланди.









