“Ёшлар куни” муносабати билан ёшлар учун яратилаётган шароитлар ўрганилди
2026-05-22 15:30:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” муносабати билан Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман прокурори ўринбосари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан Фарғона тумани ихтисослаштирилган мактабида ўқувчи ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.
Ташриф давомида таълим муассасасида ўқувчиларнинг замонавий билим олиши, хорижий тилларни ўрганиши, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиши ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган имкониятлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг келгусидаги режалари, танлаган касблари ҳамда олий таълимга кириш борасидаги мақсадлари билан қизиқилди.
Учрашув давомида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шароитларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



