“Лангар” МФЙ биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди
2026-05-22 15:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.
Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг бориши, объектнинг лойиҳа асосида амалга оширилиши ҳамда қурилиш сифати юзасидан масъуллар билан муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, бинода аҳолига қулай шароитлар яратиш, замонавий инфратузилма элементларини жорий этиш ҳамда қурилиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
