Туманда безакли ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди
2026-05-22 13:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров томонидан “Вазиё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “VODIL YONG XIN” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган безакли ғишт ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.
Ташриф давомида лойиҳа доирасида олиб борилаётган қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнлари, корхонанинг технологик имкониятлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ўрганилди.
Шунингдек, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Корхона раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот давомида лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.


