Дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва ун ишлаб чиқариш лойиҳаси ўрганилди
2026-05-22 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров томонидан “Гулпиён” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган “LOG‘ON AGROSANOAT LYUKS” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва ун ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.
Ўрганиш давомида корхонада олиб борилаётган қурилиш ва ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ускуналарнинг қуввати ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари юзасидан маълумотлар олинди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ички бозор эҳтиёжини қоплаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Корхона раҳбарияти билан бўлиб ўтган мулоқот давомида ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.






