Фарғона тумани фаоллари Самарқанд ва Тошкентдаги тарихий ҳамда туристик масканлар фаолиятини ўргандилар
2026-05-19 19:10:00 / Янгиликлар

Фарғона туманининг турли соҳа вакилларидан иборат бир гуруҳ фаоллари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ҳамда замонавий туристик мажмуаларга ташриф буюриб, туризм соҳасидаги илғор тажрибаларни ўргандилар.
Ташриф давомида тарихий-маданий мерос объектларини сақлаш, улардан самарали фойдаланиш, замонавий инфратузилма яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулай шароитларни ташкил этиш борасидаги амалий тажрибалар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, Фарғона туманидаги тарихий обидалар ва зиёратгоҳларда ҳам замонавий ёндашувларни жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда туманда ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини ошириш масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.
Ўрганишлар давомида Самарқанд шаҳридаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Бибихоним жоме масжиди, Ҳазрати Хизр масжиди, Ислом Каримов мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, “Samarkand City” туристик зонаси ҳамда “Боқий шаҳар” туристик мажмуаси зиёрат қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.









