Фарғона тумани спортчилари Ўзбекистон Кубоги мусобақасида муносиб иштирок этди
2026-05-19 16:00:00 / Янгиликлар

Қўл жанги спорт тури бўйича Фарғона тумани 2-сон спорт мактаби тарбияланувчилари мураббий Рустамжон Райимов бошчилигида Ўзбекистон Кубоги мусобақасида иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритдилар.
Мусобақа давомида спортчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, маҳорати ва матонатини намоён этиб, фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Жумладан:
Фарзонахон Ашуралиева — 1-ўрин;
Дилхайохон Урайимжонова — 1-ўрин;
Беҳрузбек Расулжонов — 1-ўрин;
Тоҳирбек Олимжонов — 3-ўрин.
Мазкур ютуқлар спортчиларнинг тинимсиз меҳнати, спортга бўлган интилиши ҳамда мураббийларнинг фидокорона саъй-ҳаракатлари самарасидир.
Фарғона тумани спортчилари томонидан эришилаётган бундай муваффақиятлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва мамлакатимиз спорт салоҳиятини янада юксалтириш йўлидаги муҳим натижалардан биридир.
Спортчиларимизни ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда ҳам уларга улкан зафар ва юксак натижалар тилаймиз.



