Фарғона туманида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
2026-05-19 15:35:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг ички дунёси, қизиқиш ва муаммоларини ўрганиш ҳар бир раҳбар олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева томонидан "Мозортaги" ҳамда "Аввал" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ёшлар билан юзма-юз учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли таълим олиши, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан зарур тавсиялар берилди.
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви самимий руҳда, фаол мулоқот ва кўтаринки кайфият остида ўтди.

