Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!
2026-05-16 22:40:00 / Янгиликлар

“Янги йўл” маҳалласида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
Фарғона тумани “Янги йўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Унда маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда волонтёрлар фаол иштирок этиб, ҳудудни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ҳашар давомида қабристонлар, кўчалар, ички йўллар ҳамда жамоат жойлари тозаланиб, маҳалла ҳудуди тартибга келтирилмоқда.


