Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!
2026-05-16 21:30:00 / Янгиликлар

“Миндонобод” маҳалласида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
Фарғона тумани “Миндонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Унда маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда волонтёрлар фаол иштирок этиб, ҳудудни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Ҳашар давомида қабристонлар, кўчалар, ички йўллар ҳамда жамоат жойлари тозаланиб, маҳалла ҳудуди тартибга келтирилмоқда.




