“Аввал” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича хатлов ишлари олиб борилди
2026-05-15 22:40:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани “Мозортаги” маҳалла фуқаролар йиғинида “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси раҳбари Садафбек Ҳусанбоев ҳамда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров бошчилигида “Аввал” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ штаби томонидан хатлов ишлари ўтказилди.
Хатлов жараёнида ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, мавжуд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ариқ бўйларида ноқонуний равишда барпо этилган дам олиш масканларини бартараф этиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари бошланди.






